Ўзгидромет 9 вилоят аҳолисига огоҳлантириш билан чиқди

Жамият

image

Жорий йилнинг 5-7 апрель кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли 9  та вилоятда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди. 

Маълум қилинишича, 5-7 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 5 апрель Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида, 5-7 апрелда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида, Фарғона водийси вилоятларида ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлади.

Республиканинг айрим ҳудудларида дўл ёғиши мумкин. Момақалдироқ пайтида баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди.

5-7 апрель кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:

Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;

Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробод туманларида;

Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пояриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;

Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;

Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;

Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;

Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

“Тоғли ва тоғ олди ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли, дам олиш масканларида дам олувчилар ва ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришни сўраймиз”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

кучли ёмғир сел-сув тошқин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг