Ўзгидромет 5 январгача бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет 3-5 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудида кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Унга кўра, 3-4 январь кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати бугун, 3 январь кундузи 8-13 даража илиқни ташкил этади, эртага 12-15 даражагача кўтарилади, кечалари термометр устуни 0 даража атрофида бўлади. 4 январда эса кечаси ва эрталаб республика бўйича баъзи жойларга туман тушади, кундузи ва кечқурун айрим жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Шунингдек, 5 январь куни Ўзбекистоннинг марказий ва жанубий ҳудудларида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши, тоғли ҳудудларда қор ёғиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 10-15 даража илиқ атрофида бўлади.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди, фақат 5 январда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши мумкин.

Ҳарорат бугун кундузи 10-12 даража илиқ, 4 январда кечаси 0-2 даража илиқ бўлади, кундузи ҳаво 13-15 даражагача исийди, 5 январда кечаси 2-4 даража илиқ бўлади, кундузи 11-13 даражагача бироз пасаяди.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво Ўзбекистон Ўзгидромет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг