Ўзгача инаугурация. Байден байроқлар олдида қасамёд қилади (фоторепортаж)

Олам 3587
image

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 20 январь куни АҚШнинг сайланган Президенти Жо Байденнинг инаугурация маросими ўтказилади. 

Шу муносабат билан Вашингтондаги Конгресс биноси олдида АҚШнинг 200 мингта байроғи ўрнатилди. 

Қайд этилишича, бу коронавирус пандемияси туфайли тадбирда шахсан қатнаша олмайдиган фуқароларни ифодалайди. 

Нашрда хабар қилинганидек, 18 январь куни кечқурун Байденнинг инаугурация қўмитаси ушбу "Байроқ майдони"ни 56 та чироқ билан ёритган. Бу эса АҚШнинг 50 та штати ва ҳар бир ҳудудини ифодалайди. 

Чироқлар Жо Байден АҚШнинг 46-Президенти бўлаётгани учун 46 сония давомида ёнган. 

Таъкидланишича, пандемия сабаб Жо Байденнинг АҚШнинг 46-Президенти сифатида қасамёд қилиши, аввалги инаугурациялардан фарқли ўлароқ, "жуда сокин" тарзда ўтади. 

Манбага кўра, АҚШ пойтахти ҳозир жуда сокин. Байденнинг инаугурациясида фақатгина ўн минглаб хавфсизлик ходимлари ва фуқароларнинг ўрнига юз минглаб байроқлар қатнашиши кутилмоқда.

Маълумот ўрнида, АҚШда 2020 йил 3 ноябрь куни президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Президентликка асосий даъвогарлар – демократ Жо Байден ва амалдаги раҳбар, республикачи Дональд Трамп эди.

Оммавий ва сайловчиларнинг овоз бериш натижаларига кўра, Байден сайловда ғалаба қозонди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 80
Рейтинг: 3.2
t
×