Ўздавкарантин инспекцияси Россияда тақиққа учраган помидор ва булғор қалампирини текширишни бошлади

Жамият

image
Россия Ўзбекистондан помидор ва қалампир олиб киришни тақиқлади north_east

Россия Ўзбекистондан помидор ва қалампир олиб киришни тақиқлади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси Россияда тақиққа учраган помидор ва булғор қалампирини текширишни бошлади. Бу ҳақда инспекция маълум қилди.

Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси раҳбарияти томонидан Ветеринария ва фитосанитария бўйича федерал хизматининг (Россельхознадзор) раҳбарияти билан тезкор равишда онлайн музокаралар ўтказилган.

Музокаралар натижасида, мазкур таъқиқни қисқа муддатларда ечиш мақсадида маҳсулотлар етиштирилган ҳудуддаги барча иссиқхона ва экин майдонларида ўсимликлар карантини назорати ўтказилиши ва мазкур касалликни ҳамкорликда ўрганишга келишилган.

Инспекциянинг маълум қилишича, Фарғона вилоятидан юборилган булғор қалампири (4 кг.) ва помидор (6 кг.) маҳсулотларининг намуналарида “Россельхознадзор” лаборатория таҳлилларига кўра, “Tomato brown rugose fruit virus” вируси аниқланган.

Қайд этилишича, “Tomato brown rugose fruit virus”, яъни помидорнинг жигарранг буришиш вируси шу пайтгача Ўзбекистон ҳудудида аниқланмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси вакилларидан махсус Ишчи гуруҳ тузилиб, шу куннинг ўзида Фарғона вилоятига юборилган.

Эслатиб ўтамиз, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳам мазкур тақиқ юзасидан изоҳ бериб, тез орада чекловни бекор қилиш чоралари кўрилишини таъкидлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Россия

Баҳолаганлар

81

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг