Ўзбекистоннинг ЖСТга киришини тезлатиш учун айрим корхоналарнинг махсус ҳуқуқи бекор қилинади
Жамият
−
03 Май 9474 1 дақиқа
Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик янада жадаллаштириш мақсадида давлат иштирокидаги корхоналарнинг махсус (эксклюзив) ҳуқуқлари бекор қилинади. Бу 30 апрель куни қабул қилинган айрим ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши ҳақидаги Президент фармонида белгиланган.
Унга кўра, айрим ҳужжатларга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:
- бир қатор давлат иштирокидаги корхоналарнинг махсус (эксклюзив) ҳуқуқлари бекор қилинади;
- божхона йиғимларининг фискал мақсадларда ундирилмаслиги таъминланади;
- озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари мувофиқлигини декларациялаш тартиби жорий этилади;
- республика ҳудудида маиший электр приборларининг энергия самарадорлик талаби халқаро меъёрларга мувофиқлаштирилади.
Маълумот учун, Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш учун 1994 йилда ариза топширган ва 2020 йилдан бошлаб ушбу жараёнда фаол ишлашни бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил охирида Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича Покистон ва Таиланд билан икки томонлама музокараларни якунлаганди. 19 декабрь куни Ўзбекистон ва АҚШ Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиш жараёни доирасида икки томонлама бозорларга кириш бўйича музокараларни якунлаш протоколини имзолади. Ҳужжатни Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев ва АҚШ савдо вакили Кэтрин Тай имзолаган.
Live
Барчаси