Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиши тезлашади
Бу қизиқ
−
10 Ноябрь 2022
9513Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш жараёни жадаллаштирилади. Бу ҳақда бугун, 10 ноябрь куни Самарқандда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Венгрия бизнес-форумида Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев маълум қилди.
Вазир ислоҳотларнинг кейинги устувор йўналишларини санади:
• қонун устуворлигини таъминлаш;
• суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ килиш;
• коррупцияга қарши самарали курашиш;
• банк-молия тизимларини замон талабларига мос равишда такомиллаштириш;
• давлат улуши мавжуд бўлган йирик саноат ва инфратузилма корхоналарини хусусийлаштириш;
• Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш жараёнини жадаллаштириб, унинг тўлақонли аъзосига айланиш.
“Шунингдек, энергетика, транспорт, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишда давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этишни янада кенгайтирамиз”, дейди Хўжаев.
LiveБарчаси