Ўзбекистоннинг ЖЧдаги имкониятлари баҳоланди

Спорт

image

Кеча, 5 декабрь куни футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Португалия, Колумбия ва Ямайка/Конго/Янги Коледония ўтиш ўйини ғолиби билан бирга “K” гуруҳидан жой олди. Қуръа ташлаш маросим якунлангач, ESPN нашри барча жамоаларнинг жумладан, Ўзбекистон терма жамоасининг ҳам гуруҳдаги имкониятларини баҳолади.

“Португалия va Колумбиянинг “К” гуруҳидан ўрин олиши билан бу гуруҳ “ўлим гуруҳи”га айланиши мумкин эди, бироқ Ўзбекистоннинг 3-саватчадан ва плей-офф жамоасининг 4-саватчадан келгани вазиятни ўзгартириб юрди. Италия футболи афсонаси Фабио Каннаваро бошқараётган Ўзбекистон терма жамаоси Португалия ва Колумбия фонида яққол аутсайдер сифатида майдонга чиқади. Бироқ плей-оффдан келадиган жамоа номи ҳали номаълум бўлганлиги сабабли гуруҳнинг якуний ҳолати ҳали ноаниқ бўлиб турибди”, дейилади хабарда.

Нашрга кўра, Португалия ва Колумбия терма жамоалари плей-офф босқичига чиқиш учун асосий фаворитлар ҳисобланади. Бу жамоалар ўртасидаги баҳс гуруҳда 1- ва 2-ўрин тақдирини ҳал қилиши кутилмоқда. Ҳар иккала жамоа чемпионлик учун даъвогарлар сирасига кирмаса ҳам камида чорак финалга қадар етиб бориш салоҳиятига эга. Португалия ва Колумбиянинг плей-оффга чиқиши деярли аниқ. Бошқа ҳар қандай натижа сенсация, дея баҳоланади.

Шундай қилиб, ушбу гуруҳнинг якуний ҳолати мутахассислар томонидан қуйидагича бўлиши тахмин қилинди:

  • Португалия; 
  • Колумбия;
  • қитъалараро плей-офф ғолиби;
  • Ўзбекистон.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатини 2026 йил 17 июнь куни Колумбияга қарши баҳс билан бошлайди. Навбатдаги учрашув 23 июнь куни Роналду етакчилигидаги Португалияга қарши бўлиб ўтса, гуруҳ босқичининг сўнгги баҳси 27 июнь куни ўтиш ўйини ғолибига қарши ўтказилади. Учрашувларнинг қайси стадионларда бўлиб ўтиши бугун, 6 декабрь куни эълон қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Жаҳон чемпионати Португалия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг