Ўзбекистоннинг ЖЧдаги илк ўйини учун асосий таркиби эълон қилинди
Спорт
−
04:54 2869 1 дақиқа
Бугун, 18 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги илк учрашувини ўтказади. Мазкур баҳсни асосий таркибда бошлайдиган ўзбекистонлик футболчилар маълум бўлди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Колумбия терма жамоасига қарши Жаҳон чемпионатидаги дастлабки учрашувини ўтказади. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан тонги соат 07:00 да бошланади.
Гуруҳнинг иккинчи баҳсида Португалия терма жамоаси Конго ДР билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Жаҳон чемпионатининг навбатдаги баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси Хьюстонда 23 июнь куни Португалия билан, 27 июнь куни эса Аталантада Конго Демократик Республикаси билан баҳс олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги илк учрашуви муносабати билан барча давлат ташкилотларида иш вақтини соат 10:00 да бошланишини белгилаб берганди.
Live
Барчаси