Ўзбекистоннинг ЖЧдаги барча рақиблари маълум бўлди
Спорт
−
08:28 6106 1 дақиқа
Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатидаги барча рақиблари маълум бўлди. Конго Демократик Республикаси сўнгги йўлланмани қўлга киритди.
Конго ДР терма жамоаси ЖЧ-2026 плей-офф баҳсида Ямайка жамоаси устидан 1:0 (қўшимча вақтларда) ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйин Мексикадаги "Эстадио Акрон" стадионида бўлиб ўтди.
Асосий вақтда голлар урилмади. Қўшимча бўлимларда ягона голга Аксел Туанзебе (101-дақиқада) муаллифлик қилди.
Конго ДР терма жамоаси АҚШ, Мексика ва Канада мезбонлик қиладиган ЖЧ-2026 нинг “К” гуруҳида Португалия, Ўзбекистон ва Колумбия жамоалари билан бирга баҳс олиб боради.
Конго Демократик Республикаси ва Ўзбекистон ўртасидаги 3-тур учрашуви 28 июнь куни “Атланта” стадионида ўтказилади.
Live
Барчаси