Ўзбекистоннинг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кечиктирилди

Спорт

image

Осиё футболи конфедерацияси (AFC) FIFA билан келишган ҳолда кўплаб давлатларда коронавирус пандемияси давом этаётгани туфайли 2022-йилги Жаҳон Чемпионати ва 2023-йилги Осиё Кубоги учун саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилганини эълон қилди.

Режага кўра, саралаш ўйинлари жорий йилнинг октябрь ва ноябрь ойларида бўлиб ўтиши керак эди. Учрашувларнинг янги саналари ОФК томонидан тез орада эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасида октябрь ва ноябрь ойида Яман, Сингапур ва Саудия Арабистонига қарши ўйнаши керак эди.

“Д” гуруҳидан жой олган Вадим Абрамов шогирдлари 5 ўйинда 9 очко жамғарган ҳолда пешқадамлик қилмоқда. Бир ўйин кам ўтказган Саудия Арабистони терма жамоаси 8 очко билан 2-ўринда бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЖЧ-2022

Баҳолаганлар

309

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг