Ўзбекистоннинг Теҳрондаги элчихонасига янги раҳбар тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистоннинг Эрондаги элчихонасига янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда “Дунё” агентлиги хабар берди.

Билдирилишича, бугун, 21 декабрь куни янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчи Фариддин Насриев Эрон пойтахтига етиб борган.

Маълумот учун, дипломат 42 ёшда. У 2018-2023 йилларда Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги (Россия) Бош консуллигини бошқарган. Тошкент молия институти ва Тошкент давлат юридик институтини (ҳозирги университет) тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида 1999 йилда банк тизимида, 2003 йилдан эса Ташқи ишлар вазирлигининг турли тузилмаларида, жумладан, Бельгия ва НАТОдаги дипломатик ваколатхоналарда ишлаган. Фариддин Насриев ТИВнинг Консуллик-ҳуқуқий департаментида 3-котибликдан директор ўринбосаригача бўлган поғонани босиб ўтган.

Инглиз, француз, рус ва форс тилларини мукаммал билади.

Фариддин Насриев 2015-2023 йилларда Ўзбекистоннинг Эрондаги элчиси лавозимида ишлаган Баҳодир Абдуллаев ўрнига тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Эрон Фариддин Насриев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг