Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 2 ойда қарийб 10 млрд долларга етди
Жамият
−
22 Март
52802024 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 9,9 млрд АҚШ долларидан ошган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси ҳажми 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 940,3 млн АҚШ долларига ёки 10,5 фоизга ошган. Унда экспорт ҳажми – 3,6 млрд долларни, импорт қиймати эса 6,3 млрд долларни ташкил қилган.
"Ўзбекистон икки ойда жаҳоннинг 151 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган. Ташқи савдо айланмасининг салмоқли ҳиссаси Хитой (21,5 фоиз), Россия (17,8 фоиз), Қозоғистон (5,9 фоиз), Туркия (4,4 фоиз) ва Корея Республикасига (3,7 фоиз) тўғри келади", дейилади хабарда.
Шунга қарамай, икки ойлик Ташқи савдо сальдоси минус 2,7 миллиард долларга тенг бўлган. Яъни импорт экспортдан анча юқори. Бу эса валюта барқарорлигини таъминлашда муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь