Ўзбекистоннинг Санк-Петербургдаги консулхонасига янги раҳбар тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистоннинг Санк-Петербургдаги консулхонасига янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, Бош консул этиб тайинланган Абдураҳмон Маҳмудов, аллақачон, Россия шимолий пойтахтига етиб борган. 

У Наманган давлат университети (бакалавр) ва Тошкент давлат юридик университети (магистратура)ни тамомлаган. 37 ёшли дипломат Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида, Ташқи ишлар вазирлиги тузулмасида турли лавозимларда ишлаган. 2019-2023 йилларда Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонасида биринчи котиб, сўнгра маслаҳатчи бўлиб фаолият юритган.

Абдураҳмон Маҳмудов 2019 йилдан 2024 йилгача Санкт-Петербургдаги Бош консулликни бошқарган Алишер Бобоев ўрнига тайинланган. 

Бош консулликнинг консуллик округига Россиянинг Шимоли-Ғарбий минтақалари киради. Булар қуйидаги 11 та ҳудудлар: Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Архангельск вилояти, Вологда вилояти, Калининград вилояти, Ленинград вилояти, Мурманск вилояти, Новгород вилояти, Псков вилояти, Санкт-Петербург шаҳри ва Ненец автоном округи.


Мақола муаллифи

Теглар

Санкт-Петербург

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг