Ўзбекистоннинг Осиё ўйинларидаги олтинлари 5 тага етди

Sport

image

Бугун, 24 сентябрь куни Япониянинг Айчи–Нагоя шаҳарларида ўтаётган Осиё ўйинларининг 5-куни доирасидаги баҳслар давом этмоқда. Кун доирасидаги спорт гимнастикаси баҳсларида Ўзбекистон делегацияси 5-олтин медални қўлга киритди.

Спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ўткирбек Жўраев от устидаги машқда 14,733 балл жамғариб, барча рақибларидан устун келди ва Осиё ўйинлари чемпионига айланди.

Ҳозирга келиб Ўзбекистон делегациясининг Осиё ўйинларидаги жами медаллар сони 25 тага (5 та олтин, 12 та кумуш ва 8 та бронза) етди. Шу тариқа, Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 6-ўринга кўтарилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Осиё ўйинларида олтин медаль олган ўзбекистонлик спортчиларга 25 000 АҚШ доллари миқдорда пул мукофоти берилиши ҳақида хабар берилганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends