Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси камайди
Жамият
−
20 Июнь 2022
8328Ўзбекистон Республикасининг ялпи халқаро захиралари жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, 35 млрд 403,7 млн долларни ташкил этди. Бу май ойига нисбатан 497,1 млн долларга кам дегани. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.
Захиралар таркибидаги олтиннинг физик қолдиғи 11,4 млн трой унциясини ташкил қилмоқда. Унинг молиявий қиймати 21,3 млрд доллардан 21,1 млрд долларга камайган.
Халқаро захиралар хорижий валюта маблағлари, махсус қарз олиш ҳуқуқи, Халқаро валюта жамғармасидаги захира позицияси ва олтиндан иборат. Хориж валютаси, асосан, банкларда сақланадиган нақд пулларни ўз ичига олади.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси ялпи халқаро захиралари 2022 йил бошидан 264,5 млн. долларга ёки 0,8 фоизга ошди. Бунда олтин нархининг йил бошидаги 1799,25 доллардан 1854,40 долларгача ўсишининг таъсири 630 млн. долларни ташкил қилди.
LiveБарчаси