Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси қарийб $1 млрдга камайди

Жамият 9931
image
-

Ўзбекистон Республикасининг ялпи халқаро захиралари жорий йилнинг 1 август ҳолатига кўра, 34 млрд 607,3 млн долларни ташкил этди. Бу июль ойига нисбатан  976,2 млн долларга кам. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.

Захиралар таркибидаги олтиннинг физик қолдиғи 12 млн трой унциясини ташкил қилмоқда. Унинг молиявий қиймати 21,2 млрд доллардан 21 млрд 78,6 млн долларга камайган.

Хорижий валютадаги захира активлар (эркин конвертация қилинувчи хорижий валюталарда) 13,3 млрд доллардан 12,47 млрд долларга камайган.

Халқаро захиралар хорижий валюта маблағлари, махсус қарз олиш ҳуқуқи, Халқаро валюта жамғармасидаги захира позицияси ва олтиндан иборат. Хориж валютаси, асосан, банкларда сақланадиган нақд пулларни ўз ичига олади.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси ялпи халқаро захиралари 2022 йил бошидан 531,9 млн. долларга ёки 1,5 фоизга камайди. Бунда олтин нархининг йил бошидаги 1799,25 доллардан 1758,90 долларгача пасайишининг таъсири 483,6 млн долларни ташкил қилди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 397
Рейтинг: 3
t
×