3 соатда неча фоиз аҳоли референдумда овоз бергани маълум бўлди
Жамият
−
30 Апрель 2023 10907 1 дақиқа
Бугун, 30 апрель куни соат 11:00 ҳолатига кўра, 6 миллион 820 минг 838 нафар шахс Ўзбекистон Конституцияси бўйича референдум учун овоз берди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси маълум қилди.
Энг кўп аҳоли Фарғона вилоятида – 847 минг 132 нафар фуқаро овоз берган. Кейинги ўринларда кўп аҳоли овоз бериши бўйича Самарқанд (776 649) ва Андижон вилоятлари (685 231) қайд этилган.
Статистикага кўра, соат 11:00 гача республикада жами 6 миллион 820 минг 838 нафар шахс овоз берган, яъни мамлакатнинг 35,13 фоиз аҳолиси референдумда овоз беришга улгурган.

Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь