Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги бош консули тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистоннинг Нью-Йоркда янги тайинланган бош консули Жамил Шарапов ўз вазифасини бажаришга киришди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Жамил Шарапов Тошкент давлат шарқшунослик институтини (ҳозирги Тошкент давлат шарқшунослик университети) тамомлаган. У Нью-Йоркка тайинланишидан олдин Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида турли лавозимларда ишлаган.

Жамил Шарапов 2018-2023 йилларда Нью-Йоркдаги Бош консулликни бошқарган Камол Икромов ўрнига тайинланди.

Бош консулликнинг консуллик округига АҚШнинг қуйидаги штатлари ва маъмурий ҳудудлари киради: Айдахо, Айова, Аляска, Аризона, Вайоминг, Вашингтон, Вермонт, Виржиния ороллари, Висконсин, Гавайи, Иллинойс, Индиана, Калифорния, Канзас, Коннектикут, Массачусетс, Миннесота, Миссури, Мичиган, Монтана, Мен, Небраска, Невада, Ню-Гемпшир, Нью-Жерси, Нью-Йорк, Нью-Мексико, Огайо, Орегон, Пенсильвания, Пуэрто-Рико, Род-Айленд, Шимолий Дакота, Жанубий Дакота, Юта, шунингдек, Мексика ва Лотин Америкаси мамлакатлари (Куба ва Бразилиядан ташқари – ушбу давлатлар Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси консуллик округига киради).

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига Ўзбекистоннинг биринчи бош консули тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Нью-Йорк Жамил Шарапов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг