Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги бош консули тайинланди
Local
−
27 November 2023 5736 1 minute
Ўзбекистоннинг Нью-Йоркда янги тайинланган бош консули Жамил Шарапов ўз вазифасини бажаришга киришди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Жамил Шарапов Тошкент давлат шарқшунослик институтини (ҳозирги Тошкент давлат шарқшунослик университети) тамомлаган. У Нью-Йоркка тайинланишидан олдин Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида турли лавозимларда ишлаган.
Жамил Шарапов 2018-2023 йилларда Нью-Йоркдаги Бош консулликни бошқарган Камол Икромов ўрнига тайинланди.
Бош консулликнинг консуллик округига АҚШнинг қуйидаги штатлари ва маъмурий ҳудудлари киради: Айдахо, Айова, Аляска, Аризона, Вайоминг, Вашингтон, Вермонт, Виржиния ороллари, Висконсин, Гавайи, Иллинойс, Индиана, Калифорния, Канзас, Коннектикут, Массачусетс, Миннесота, Миссури, Мичиган, Монтана, Мен, Небраска, Невада, Ню-Гемпшир, Нью-Жерси, Нью-Йорк, Нью-Мексико, Огайо, Орегон, Пенсильвания, Пуэрто-Рико, Род-Айленд, Шимолий Дакота, Жанубий Дакота, Юта, шунингдек, Мексика ва Лотин Америкаси мамлакатлари (Куба ва Бразилиядан ташқари – ушбу давлатлар Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси консуллик округига киради).
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига Ўзбекистоннинг биринчи бош консули тайинланганди.
Live
AllXitoy Atlanta hayvonot bog'iga ikkita panda yubordi
27 September
Promis Devidni interv'yu chog'ida ari chaqib oldi
27 September