Ўзбекистоннинг мундиалга чиқиш имкониятлари қандай баҳоланяпти?

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати-2026 турнирига чиқиш имконияти 83%га баҳоланмоқда. Бу ҳақда “Football meets data” хабар берди.

“Football meets data” Жаҳон чемпионати-2026 Осиё минтақаси 3-саралаш босқичидаги терма жамоаларнинг мундиалга чиқиш имкониятини фоизларда баҳолаб чиқди. Унга кўра, Япония терма жамоаси 100%, Эрон 99%, Жанубий Корея 98%, Ўзбекистон 83%, Австралия 66%, Ироқ 63 фоизга баҳоланган.

Шунингдек, Иордания 35%, БАА 16%, Баҳрайн 12%, Қатарда ўтган Жаҳон чемпионати-2022 иштирокчиси Саудия Арабистони 11% ва Хитойнинг имконияти 8 фоизга тенг кўрилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ўзбекистон-Қирғизистон терма жамоалари ўртасидаги ўйин олдидан қалбаки чипталар бўйича огоҳлантириш билан чиққани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2026

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг