Ўзбекистоннинг Латвия, Литва, Финляндия ва Эстониядаги элчиси ўз миссиясини тугатди
Олам
−
29 Февраль
5863Ўзбекистоннинг Латвия, Литва, Финляндия ва Эстониядаги элчиси Қадамбай Султонов ўз дипломатик миссиясини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Қайд этилишича, у Ўзбекистонга қайтишдан аввал Латвия Ташқи ишлар вазирлиги протоколи раҳбари Раймондс Янсонс, Литва Ташқи ишлар вазирлиги департаменти директори Дариус Латкаусуас ва Эстония ТИВ бош котиби Йонатан Всевиов билан сўнгги учрашувларини ўтказган.
Мулоқотлар чоғида элчининг икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги самарали фаолияти юқори баҳоланган.
Маълумот учун, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган Қадамбай Султонов (47 ёш) Ўзбекистоннинг Латвиядаги дипломатик миссияси раҳбари (2019–2024 йиллар) ҳамда Ўзбекистоннинг Литва (2021–2024 йиллар), Эстония (2020–2024 йиллар) ва Финляндиядаги (2020–2024 йиллар) ўриндошлик асосидаги элчиси (қароргоҳи Рига шаҳрида) сифатида аккредитациядан ўтган.
LiveБарчаси