Ўзбекистоннинг Кубадаги элчиси тайинланди

Жамият

image

Улуғбек Лапасов Ўзбекистоннинг Кубадаги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Куба Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 19 ноябрь куни Куба Ташқи ишлар вазири ўринбосари Жозефина Видаль Феррейро Куба Ташқи ишлар вазирлиги штаб-квартирасида Улуғбек Лапасовни қабул қилган.

Тадбирда Лапасов Куба Республикаси ҳукуматига ишонч ёрлиғи нусхаларини тақдим этди.

Маълумот учун, Улуғбек Лапасов 1982 йилнинг 14 октябрида Самарқанд шаҳрида туғилган. 2000 - 2005 йилларда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бакалавриат босқичини, 2005 - 2006 йилларда Франциядаги Jean Moulin Lyon 3 университетининг магистр босқичини тамомлаган. 2018 йилдан Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган миллатлар ташкилоти Женевадаги бўлими ва бошқа халқаро тузилмалардаги доимий вакили, 2022 йилдан БМТнинг инсон ҳуқуқлари кенгаши вице-президенти бўлиб ишлаб келган.

Улуғбек Хидирович Лапасов 2023 йилда Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили лавозимига тайинланди ва ҳозир ҳам шу лавозимда ваолият юритмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ойбек Эшонов Ўзбекистоннинг Индонезиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

элчи Куба

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг