Ўзбекистоннинг Қатардаги биринчи элчиси тайинланди
Жамият
−
11 Февраль
616111 февраль куни Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Ашраф Хўжаев Қатар пойтахтига етиб борди.
Доҳага тайинланишидан олдин у ТИВнинг Иқтисодий дипломатия департаменти директори лавозимида ишлаб келган. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, 43 ёшли дипломат Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон Миллий университети, Пекин университетини тамомлаган. Иқтисодиёт фанлари номзоди (PhD) илмий даражасига эга.
ТИВ тизимидаги фаолиятини 2005 йилда референт сифатида бошлаган. Ўтган йиллар давомда у вазирлик марказий аппаратида, шунингдек, Ню-Ёрк шаҳридаги Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий ваколатхонасида ва Буюк Британиядаги элчихонада турли лавозимларда ишлаган.
2018 йилдан эътиборан Ташқи ишлар вазирлигининг Иқтисодий дипломатия департаменти бошқарма, бош бошқарма бошлиғи ва директори бўлиб фаолият олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 11 декабрь куни илк бор Қатар пойтахти Доҳада Ўзбекистон Республикаси Элчихонаси очилган эди.