Ўзбекистоннинг иккинчи байроқдори ҳам Ханчжоуда шоҳсупага кўтарилди

Спорт

image

Осиё ўйинларининг очилиш маросимида Ўзбекистон номидан байроқдор сифатида иштирок этган  Зайнаб Дайибекова мусобақанинг бронза медалига эга чиқди. 

Ханчжоуда бўлиб турган QALAMPIR.UZ журналисти Шахзод Шукуровнинг маълум қилишича, ўйинларнинг қиличбозлик дастури доирасида баҳсларга киришган Дайибекова бугунги кунни медаль билан якунлади. 

Сабля бўйича яккалик дастурида иштирок этган ўзбекистонлик спортчи ярим финалда жанубий кореялик Жису Юнга кичик фарқ – 14:15 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва бронза медали билан тақдирланди.

Шунингдек, ушу спорт тури бўйича ғолиблик учун баҳс олиб борган Ўзбекистон вакили Дарья Латишева ҳам бугун делегеция ҳисобига яна бир медални тақдим қилди. Латишева нанкуан ва нандао дастурлари якунига кўра, Хитой ҳамда Малайзия вакилларидан кейин бронза медалига сазовор бўлди. 

Маълумот учун, бу Дарья учун Осиё ўйинларидаги иккинчи медал ҳисобланади. У 2018 йилги мусобақада кумуш медал соҳибига айланган эди.

Эслатиб ўтамиз, https://qalampir.uz/news/dzyudo-muzaffarbek-turaboyev-osiye-uyinlari-chempioni-buldi-video-90617 аввалроқ Ўзбекистонлик дзюдочи Музаффарбек Тўрабоев ҳам мусобақадаги барча рақибларини доғда қолдирган ҳолда Осиё ўйинлари олтин медалини қўлга киритган эди. Аҳамиятлиси у ҳам Ханчжоу-2022 доирасида байроқдор бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Зайнаб Дайибекова Ханчжоу байроқдор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг