Ўзбекистоннинг Глобал очлик индексидаги ўрни маълум бўлди

Жамият

image

Ўзбекистон Глобал очлик индексида 21-ўриндан жой олган. Бу ҳақда “Global Hunger INDEX” хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу рейтингда 121 мамлакатнинг рўйхати келтирилган. Мазкур рейтингда Ўзбекистоннинг очлик кўрсаткичи 5,6 баллни ташкил этиб, мамлакат очлик даражаси паст бўлган давлатлар сирасига кирган.

Глобал очлик кўрсаткичи паст бўлган давлатлар қаторига Беларусь, Босния ва Герцеговина, Чили, Хитой, Хорватия кирган бўлса, Яман очлик даржаси юқори бўлган мамлакатлар қаторида.

Шунингдек, МДҲ давлатлари ичида Қозоғистон, Россия, Арманистон, Молдова, Озарбайжон, Украина, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистон Ўзбекистондан кейинги ўринлардан жой олган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 13 октябрида Остонада бўлиб ўтган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммитидаги нутқида очарчиликка қарши кураш учун учта таклиф берган эди.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

261

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг