Ўзбекистоннинг Эронга қарши асосий таркиби эълон қилинди

Спорт

image

Бугун, 10 январь куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё кубогидаги 2-тур доирасида Эронга қарши майдонга тушади. Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги терма жамоанинг ушбу учрашув учун асосий таркиби эълон қилинди. 

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Эронга қарши қуйидаги таркиб билан учрашувни бошлайди:

Ўйин “Принс Фейсал бин Фаҳд” стадионида Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.

Мазкур ёш тоифасида жамоалар сўнгги бор 2023 йили Осиё кубоги саралаш босқичи доирасида ўзаро тўқнаш келган. Тошкентда бўлиб ўтган ушбу учрашувда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Эронни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, уларни 2024 йилги Осиё кубогига йўлланмасиз қолдирган эди.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони мезбонлигидаги мусобақада Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 1-турда Ливанга қарши учрашувда Амирбек Саидов, Равшан Хайруллаев ва Сардор Баҳромовнинг голлари эвазига 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Эрон асосий таркиб

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг