Ўзбекистон Ливанни минимал фарқ билан мағлуб этди

Спорт

image

Бугун, 7 январь куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё кубогидаги иштирокини бошлади. Равшан Ҳайдаров шогирдлари 1-тур доирасида Ливанга қарши майдонга тушиб, ишончли ҳисобда ғалаба қозонди.

Ўзбекистонлик футболчилар ўйинни устунликда бошлади ва биринчи бўлимдаёқ гол уриш учун қатор вазиятлар юзага келтирди. 24-дақиқада Амирбек Саидов шундай вазиятлардан бирини голга айлантириб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Илк таймда ҳисоб бошқа ўзгармади.

Иккинчи бўлим ҳам Ўзбекистон олимпия терма жамоаси устунлигида ўтди. Ўйиннинг 50-дақиқасида Хайруллаев гол киритиб, ҳисобни жамоаси учун ишончли кўринишга келтирди. Орадан 7 дақиқа ўтиб Баҳромов ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди ва таблодаги ҳисобни йириклаштирди. 65-дақиқада эса ливанликлар футболчиси Фараҳ Шаҳин ўзбекистонликлар дарвозасига тўп киритиб, орадаги фарқни қисқартирди. Ўйинга қўшиб берилган 7-дақиқада яна ушбу футболчи гол урди ва якуний 3:2 ҳисобини таъминлади.

Маълумот учун, Саудия Арабистони мезбонлигидаги мусобақада Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Ливан, Эрон ва Жанубий Корея терма жамоалари билан бирга “С” гуруҳидан жой олган. Гуруҳ босқичининг навбатдаги учрашувлари жорий йилнинг 10 ва 13 январь кунларига белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Осиё кубоги Ливан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг