Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлиш учун якуний уч номзод маълум бўлди

Спорт

image

Якунланиб бораётган 2023 йилги футбол мавсумида “Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси” бўлишга номзодларнинг якуний учлиги эълон қилинди.

Унга кўра, соврин учун “Навбаҳор” футбол клубининг собиқ аъзоси Остон Ўрунов, Франциянинг “Ланс” клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ва Россиянинг ЦСКА жамоаси ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев кураш олиб боради.

Яқин кунларда ғолиб футболчи номи эълон қилинади.

Таъкидлаш жоиз, юқорида номлари келтирилган уч футболчи клубда ҳам, терма жамоада ҳам ишончли ва самарали ўйин ўтказди. Шунингдек, ЦСКА аъзоси Аббосбек Файзуллаев куни кеча ўтказилган “Миллий спорт мукофоти-2023”да “Йил кашфиёти” номинациясида ғолибликка даъвогарлик қилди, бироқ якунда соврин камондан отиш спорти вакиласи Зиёдахон Абдусатторовага насиб этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Остон Ўрунов Абдуқодир Ҳусанов Аббосбек Файзуллаев Зиёдахон Абдусатторова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made