Ўзбекистоннинг энг муҳим бойлиги – бу инсон ресурсларидир – Арипов

Жамият

image

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси очилишида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов нутқ сўзлади. Бу ҳақда Спутник ёзмоқда.

“Бугунги кунда Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида кадрлар тайёрлаш, аҳолига хизмат кўрсатиш, ахборот технологиялар, транспорт, энергетика ва бошқа соҳаларда бир қатор муҳим сармоявий  ва гуманитар лойиҳалар амалга оширилмоқда. Буларнинг барчаси мамлакатларимиз раҳбарларининг сиёсий иродалари туфайли амалга оширилмоқда. Бор йўғи икки ой олдин биз ҳукумат ва келажак ишлари бўйича БАА вазири билан биргаликда ёшларни мобил илова ва сервисларни ишлаб чиқишга қаратилган давлат “MGovAward” мобил иловаларни ишлаб чиқиш бўйича биринчи республика танловига старт бергандик.

“Бир миллион дастурчиларни тайёрлаш” лойиҳасининг бошланиши ҳам ахборот технологиялар ва дастурлаш соҳасидаги қўшма ташаббусларимизнинг муҳим мантиқий давомидир.

Буюк ипак йўлининг муҳим маданий ва илмий маркази сифатида танилган Ўзбекистон жаҳон илм фани ривожига хисса қўшган кўплаб таниқли олимлар ва мутафаккирларнинг ватани бўлган. Хусусан, дунёни нол ва ўнли саноқ тизими тушунчаси билан таништирган Муҳаммад ал-Хоразмий – бу кашфиёт математиканинг ривожланишида бурилиш нуқтасидан бўлиб, шу жумладан, ахборот технологиялар каби йўналишнинг ҳам шаклланишига асос яратган.

Бугунги кунда замонавий Ўзбекистоннинг энг муҳим бойлиги бу инсон ресурсларидир. Бу ерда аҳолининг 60 фоизи ортиғи ўртача ёши 29 ёшдан ошмайдиган ёшлар ташкил этади. Шу сабабли ёшларга оид давлат сиёсатида ўғил ва қизларимизнинг жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлаш келажакнинг янги мутахассисликлари ва касбларни эгаллашлари биз учун ўта муҳимдир. Бу Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ёшларни тарбиялаш ва таълим олишлари учун шарт-шароитлар яратишга қаратилган бешта ташаббус амалга ошириш бўйича давлат дастурида ўзида акс этган”, деб таъкидлади Арипов.

Бош вазирнинг қайд этишича, ушбу ташаббуслар лойиҳасида мамлакатда бир қатор давлат лойиҳалари амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, ахборот технологиялар соҳасида ёшларга раҳбарлик кўникмаларга эга бўлиш имкониятларини яратишга қаратилган – ҳар бир туманда компьютер дастурлаш, график, дизайн ва маълумотларни қайта ишлаш асосларини ўқитиш бўйича рақамли технологиялар марказлари босқичма-босқич ташкил этилмоқда.

“Ишончим комилки, амалга оширилаётган бир миллион дастурчиларни тайёрлаш лойиҳаси бешта ташаббус давлат дастурининг мақсад ва вазифаларини амалга оширишда муҳим восита бўлиб ҳисобланади.

Куни кеча Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркида бўлиб, уни янада кенгайтириш, каттароқ ҳудуд ажратилиши ва янги бино иншоотлар қурилиши бошланиши муносабати билан тамал тошини қўйдилар.

Давлатимиз раҳбари келажакда ахборот технологиялар парки ҳудудларда ташкил этилаётган бешта ташаббуснинг учинчи ташаббуси, яъни компьютерлаштириш ва ахборот технологиялар ва дастурчиларни тайёрлаш ташаббусининг мантиқий маркази ва чўққиси бўлиши лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар”, деди Бош вазир.

Ариповнинг сўзларига кўра, “бир миллион дастурчи тайёрлаш” лойиҳасининг амалга оширилиши мамлакат аҳолисининг кенг қатламлардаги янги ахборот технологиялар касбларини ўзлаштиришга жалб этиш, шунингдек, ёшларни, шу жумладан, имконияти чекланган шахсларни ишга жойлаштириш, дастурлаш бўйича бепул таълим бериш ва ўз-ўзини касбий ифода этишда янги имкониятлар яратади.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдулла Арипов Бош вазир

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг