Ўзбекистоннинг давлат қарзи камайди

Жамият

image
Дунёдаги энг қарздор давлат маълум бўлди north_east

Дунёдаги энг қарздор давлат маълум бўлди

2021 йилнинг I чорак якунлари бўйича Ўзбекистоннинг умумий давлат қарзи 23,2 млрд долларга тенг бўлиб, йил бошига нисбатан бироз камайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки шарҳида хабар қилинган.

Давлат қарзининг 21 млрд доллари ташқи ва 2,2 млрд доллари ички қарз.

Ўз навбатида, Молия вазирлиги томонидан ички бозорга жорий йилнинг I ярим йиллигида 2,2 трлн. сўмлик давлат қимматли қоғозлари муомалага чиқарилди. 2021 йил 1 июль ҳолатига жами облигациялар қолдиғи 3,2 трлн. сўмни ташкил этди.

Маълумот учун, Молия вазирлиги 2021 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг умумий давлат қарзи 23,3 млрд долларни ташкил қилаётгани ҳақида хабар берганди.

Аввалроқ жорий йил охиригача Ўзбекистоннинг жам давлат қарзи 28,3 млрд AҚШ долларига етиши прогноз қилинаётгани хабар қилинганди. Бунда ташқи давлат қарзи 25 млрд доллардан ортиқни ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

давлат қарзи

Баҳолаганлар

427

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг