Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби аниқ бўлди 

Спорт

image

Кеча, 13 январь куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё кубогидаги 3-тур доирасида Жанубий Кореяни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мусобақанинг плей-офф босқичига йўл олган эди. Энди Равшан Ҳайдаров шогирдлари чорак финалда Хитойга қарши тўқнаш келади.

Ушбу жамоалар ўртасидаги учрашув жорий йилнинг 16 январь куни Тошкент вақти билан соат 16:30 бошланади.

Маълумот учун, Хитой олимпия терма жамоаси Осиё кубоги “Д” гуруҳида 2 та дуранг ва 1 та ғалаба қайд этган ҳолда 2‑ўрин билан чорак финалга йўлланмани қўлга киритди. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси эса “C” гуруҳида 2 та ғалаба ва 1 та дуранг қайд этиб, 1‑ўрин билан мусобақанинг чорак финал босқичига йўл олди. 

Ушбу жамоалар ўртасидаги баҳс ғолиби ярим финалда Вьетнам-Бирлашган Араб Амирликлари ғолиби билан тўқнаш келади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Хитой Осиё кубоги Равшан Ҳайдаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг