Ўзбекистоннинг БМТдаги янги доимий вакили тайинланди

Жамият

image

Элдиёр Тошматов Ўзбекистоннинг Женевадаги БМТ бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили бўлди.  Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги хабар берди.

Женевага тайинланганига қадар Элдиёр Тошматов Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Котибияти мудири лавозимида ишлаб келган. 41 ёшли доимий вакил Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва Тошкентдаги Вебстер университетини тамомлаган. Инглиз, немис, рус, турк тилларини мукаммал билади.

Дипломат меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида (ҳозирги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги) бошлаган. 2008 йилда ТИВда атташеликдан бошлаб Ўзбекистоннинг Женевадаги Доимий ваколатхонаси маслаҳатчисигача бўлган йўлни босиб ўтган. 2017-2019 йилларда Ташқи ишлар вазири ёрдамчиси, унинг Котибияти раҳбари, кейинчалик ТИВнинг Ташкилий-назорат бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган. 

Элдиёр Тошматов Женевада 2023 йил августидан буён мамлакатимизнинг БМТнинг Нью-Йоркдаги доимий ваколатхонасига раҳбарлик қилиб келаётган Улуғбек Лапасов ўрнига тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ Женева Элдиёр Тошматов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг