Ўзбекистоннинг бизнес-омбудсмани Бошқирдистонга борди
Жамият
−
26 Сентябрь 2019
2894Айни кунларда Россия Федерациясининг Бошқирдистон Республикасида бўлиб ўтаётган V тантанали халқаро “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва БРИКСга аъзо давлатларининг кичик ва ўрта бизнес форуми”да Ўзбекистон делегацияси бизнес-омбудсман бошчилигида иштирок этмоқда.
Бизнес-омбудсман Дилмурод Қосимов “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимининг хусусиятлари: Ўзбекистон мисоли” тўғрисида нутқ сўзланиши режалаштирилмоқда. Россия Федерацияси Ҳукумати раиси Дмитрий Медведев ҳам форумга келиши кутилмоқда.
Форум Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва БРИКСга аъзо давлатларининг кичик ва ўрта бизнесини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга бағишланган бўлиб, иштирокчиларга халқаро тажриба алмашуви учун ўзгача имкониятдир. Таъкидлаш жоизки, инвестицияларни жалб қилиш ва Ўзбекистондаги ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган қатор келишувлар имзоланиши режалаштирилган.
LiveБарчаси