Ўзбекистоннинг аҳолиси энг кўп ҳудуди қайси?
Жамият
−
15 Апрель 2022
128102022 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, Самарқанд вилояти Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони энг кўп ҳудуди бўлди. Вилоятнинг доимий аҳолиси 4 млндан ортиқни ташкил қилган.
Республика ҳудудларининг доимий аҳолиси сони қуйидагича кўриниш олган:
• Самарқанд вилояти – 4 049,9 минг киши;
• Фарғона вилояти – 3913,4 минг киши;
• Қашқадарё вилояти – 3423,2 минг киши;
• Андижон вилояти – 3268,5 минг киши;
• Тошкент вилояти – 2954,4 минг киши;
• Наманган вилояти – 2945 минг киши;
• Тошкент шаҳри – 2879,8 минг киши;
• Сурхондарё вилояти – 2757,6 минг киши;
• Бухоро вилояти – 1983,3 минг киши;
• Қорақалпоғистон Р. – 1955,7 минг киши;
• Хоразм вилояти – 1930,8 минг киши;
• Жиззах вилояти – 1450,5 минг киши;
• Навоий вилояти – 1038,6 минг киши;
• Сирдарё вилояти – 883,1 минг киши;
Маълумот учун, 2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 35 433 772 кишини ташкил этмоқда. Мамлакатда аҳоли сони ҳар куни ўртача 1,8 минг кишига кўпаймоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь