Ўзбекистоннинг 5 ҳудудида чиқиндиларни олиб кетиш нархи белгиланди
Жамият
−
18 Апрель
7094Бугун, 18 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё вилоятлари ва Қарши шаҳрида қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ягона тўлов тарифлари тасдиқланди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, ушбу тарифлар Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва “Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш ва аҳоли пунктларида тозаликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилди.
Шу асосда қуйидаги тўлов миқдорлари белгиланди:
- Қорақалпоғистон Республикасида жисмоний шахслар учун ойига 4 032 сўм (ҚҚС билан), юридик шахсларга эса 1 м³ учун 72 240 сўм (ҚҚС билан);
- Жиззах вилоятининг жами 13 та шаҳар ва туманида жисмоний шахслар учун 1 кишига ойлик 6 000 сўм, юридик шахсларга эса 1 м³ учун (ҚҚСсиз) 60 000 сўм ва 1 тонна учун (ҚҚСсиз) 135 420 сўм;
- Сирдарё вилояти бўйича аҳоли учун 4 000 сўм ҳамда юридик шахсларга 1 м³ учун (ҚҚС билан) 81 минг сўм;
- Сурхондарё вилоятининг жами 15 та шаҳар ва туманида аҳоли учун 1 кишига ойлик 4 500 сўм ҳамда юридик шахсларга эса 1 м³ учун (ҚҚСсиз) 70 000 сўм;
- Қарши шаҳрида аҳоли учун 6 160 сўм (ҚҚС билан) ҳамда юридик шахсларга 1 м³ учун (ҚҚС билан) 89 600 сўм.
Райҳона Улканбаева
LiveБарчаси