Ўзбекистоннинг 10 та вилоятида ер силкиниши кузатилди

Жамият

image

Бугун, 12 май куни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий вақт билан соат 15:27 да (12.05.2022 йил, Гринвич бўйича 10:27 да) зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Зилзила эпимаркази Сурхондарё вилояти, Бойсун туманида бўлган. Зилзила координаталари: 38,03 градус шимолий кенглик; 66,89 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=6. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 411 км жанубий-ғарбда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудиа сезилиш кучи:

Сурхондарё вилоятида 4-5 балл, 96 км;
Қашқадарё вилоятида 4 балл, 132 км;
Самарқанд вилоятида 3-4 балл, 180 км;
Жиззах вилоятида 3 балл, 246 км;
Навоий вилоятида 3 балл, 265 км;
Бухоро вилоятида 3 балл, 288 км;
Сирдарё вилоятида 3 балл, 318 км;
Тошкент вилоятида 2-3 балл, 396 км;
Тошкент шаҳрида 2-3 балл, 410 км;
Фарғона вилоятида 2 балл, 496 км.


Мақола муаллифи

Теглар

зилзила

Баҳолаганлар

545

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг