Ўзбекистоннинг 10 ҳудудида коронавирсга чалинганлар кўпайди
Жамият
−
16 Сентябрь 2020
14960Бугун, 16 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 211 нафарга ошиб, 48 776 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 92 нафари Наманган вилоятида;
• 62 нафари Тошкент шаҳрида;
• 14 нафари Бухоро вилоятида;
• 10 нафари Қашқадарё вилоятида;
• 9 нафари Самарқанд вилоятида;
• 8 нафари Сирдарё вилоятида;
• 7 нафари Сурхондарё вилоятида;
• 4 нафари Тошкент вилоятида;
• 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
• 2 нафари Навоий вилоятида аниқланган.
Шу билан бирга, Сергели туманида яшаган 61 ёшли Х.М. (эркак) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 69 ёшли Ш.Ш. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда Ўзбекистонда 45 058 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (92 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 3 313 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси