Ўзбекистонликларнинг Россиядан Ватанга қайтиши учун қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилди
Олам
−
19 Май 2021
4064Ўзбекистон фуқароларининг Россиядан Ватанга қайтиши учун қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда “Россия темир йўллари” матбуот хизмати хабар берди.
“Россия Федерацияси ҳудудидан Ўзбекистон фуқароларини олиб чиқиб кетиш учун Волжский-Тошкент йўналиши бўйича 483/484-сонли поезднинг қўшимча қатнови йўлга қўйиляпти. У Волжский станциясидан 28 май куни соат 20:50да жўнайди. Чипталарни сотиш бошланган”, дейилади хабарда.
Чипталарни расмийлаштириш учун йўловчилар Россия Федерацияси ҳудудида фаолият юритаётган исталган темир йўл кассасига мурожаат қилишлари ва Ўзбекистон фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишлари шарт.
“Россия темир йўллари”нинг расмий веб-сайтида, шунингдек “РЖД Пассажирам” мобил иловасидан фойдаланган ҳолда поезд чипталарини расмийлаштириш ҳам мумкин.
Поезд Россия Федерацияси ҳудуди орқали қўшимча тўхташларсиз юради.
Билдирилишича, Ўзбекистон фуқароларини олиб чиқиб кетиш Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида амалдаги халқаро шартномалар доирасида амалга оширилади.
LiveБарчаси