Ўзбекистонликларни фоҳишалик учун сотган аёл Туркияда ушланди
3-саҳифа
−
12:19
7941Чет элда қонунга хилоф равишда Ўзбекистон фуқароларининг ҳужжатларини олиб қўйган ва уларни шаҳвоний мақсадларда сотиб юборган аёл Туркияда қўлга олинди. Бу ҳақда Истанбул шаҳридаги Бош консулхона хабар берди.
Ўзбекистон ва Туркия Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувда бўлган, 1990 йилда туғилган Ўғилхон Салиева Тошкент шаҳрига депортация қилинди.
Хабарда ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёхуд ички ишлар органларининг қуйи ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилиш сўралган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 10 йилдан буён Ўзбекисонда автомобиль савдосида кўплаб фирибгарлик жиноятларини содир этганликда айбланиб, 2015 йилдан буён қидирувда бўлган шахс ҳам Туркияда қўлга олинганди.
LiveБарчаси