Ўзбекистонликларни энг иссиқ ёз кутяпти – Ўзгидромет
Local
−
20 February 2024 40882 1 minute
Жорий йилда ўзбекистонликларни энг иссиқ ёз кутмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Унга кўра, ҳозирда кузатилаётган Эль-Ниньо табиий ҳодисаси 2024 йилнинг апрелигача давом этади. Ушбу ҳодиса 10 та рақамли иқлим моделлари ҳисоб-китобларининг ўртача натижаси ҳисобланади. Кейинчалик, илмий асосларга кўра, Ўзбекистонда одатдаги иссиқ ёз фасли (Тошкентда ҳаво ҳарорати 40 даражагача), қуруқ куз ва совуқ қиш билан тавсифланган Ла-Нинья жараёни ривожлана бошлайди. Қуруқ куз, яъни ёғингарчилик миқдори меъёрдан паст бўлиши кутилмоқда.
Ўзгидрометнинг таъкидлашича, иссиқ ёз – Ўзбекистон иқлими учун тез-тез учрайдиган ҳодиса. Жануб ва чўл ҳудудларида 40-45 даражагача, қолган ҳудудларда эса 40-42 даражагача иссиқ бўлади. Энг иссиқ ҳаво ёз ойида одатда 5−7 кун давом этадиган термал тушкунлик билан боғлиқ ва бундай ҳолат 2-3 маротаба кузатилади.
Маълумот ўрнида, Эл-Ниньо об-ҳаво феномени ўртача 2-7 йилда бир марта содир бўлади ва одатда 9 ойдан 12 ойгача давом этади. Бу Тинч океани марказий ва шарқий тропикларида сув юзасидаги ҳароратнинг кўтарилиши билан боғлиқ иқлим режими ҳисобланади.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28