Ўзбекистонликларни дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кутмоқда?
Бу қизиқ
−
21 Февраль 15407 3 дақиқа
Ўзгидромет дам олиш кунлари 22-24 февраль кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 22 февралда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 22 февралда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 23-24 февралда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 22-23 февралда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 22-23 февралда 13-18 даража илиқ, 24 февралда 15-20 даража илиқ; Навоий вилоятининг шимолида 22 февралда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 23-24 февралда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятлари ҳаво бироз булутли бўлади, 22 февралда ёғингарчилик кутилмайди, 23-24 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 22-23 февралда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22 февралда 3-8 даража илиқ, 23-24 февралда 5-10 даража илиқ, кундузи 22 февралда 17-22 даража илиқ, 23 февралда 15-20 даража илиқ, 24 февралда 12-17 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 22 февралда ёғингарчилик кутилмайди, 23-24 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-23 февралда 4-9 даража илиқ, 24 февралда 7-12 даража илиқ, кундузи 22 февралда 17-22 даража илиқ, 23 февралда 18-23 даража илиқ, 24 февралда 12-17 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22 февралда 0-5 даража илиқ, 23-24 февралда 2-7 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), 23-24 февралда айрим жойларда кучли бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.