Ўзбекистонликлар яшаш учун кўпроқ қайси давлатга кўчиб кетяпти?
Бу қизиқ
−
29 Октябрь
19193Ўзбекистондан доимий яшаш учун кўчиб кетганларнинг асосий қисми Қозоғистонга кетган (82,4 фоиз). Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Хусусан, 9 ой давомида мамлакатдан кўчганлар сони қуйидагича:
- Қозоғистонга – 6903 киши;
- Россияга – 1193 киши;
- Қирғизистонга – 49 киши;
- Жанубий Кореяга – 60 киши;
- Туркманистонга – 30 киши;
- бошқа мамлакатларга – 139 киши.
Маълумот учун, 2023 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистондан 14 минг 666 киши чет элга доимий яшаш учун кўчиб кетганди. Ўшанда ҳам энг кўп кўчиш Қозоғистонга (11 минг 921 киши) тўғри келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонликлар кўпроқ қайси давлатга ўқишга кетаётгани ҳақида хабар берилганди. 2024 йилнинг январь-август ойларида жами 25,8 минг нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўқиш мақсадида чет элга борган. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 602 нафарга ёки 2,4 фоизга ошган.