Ўзбекистонликлар кўпроқ қайси давлатга ўқишга кетяпти?
Жамият
−
28 Сентябрь
10819Ўзбекистон фуқаролари энг кўп ўқиш мақсадида Тожикистонга боряпти. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, 2024 йилнинг январь-август ойларида жами 25,8 минг нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўқиш мақсадида чет элга борган. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 602 нафарга ёки 2,4 % га ошган.
Жорий йилнинг январь-август ойларида ўқиш мақсадида чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:
Тожикистон — 10 701 нафар;
Россия — 6 032 нафар;
Қирғиз Республикаси — 2 408 нафар;
Туркия — 1 640 нафар;
Жанубий Корея — 1 383 нафар;
Қозоғистон — 1 102 нафар;
Хитой — 507 нафар;
Буюк Британия — 475 нафар;
АҚШ — 355 нафар;
БАА — 238 нафар;
бошқа давлатлар — 974 нафар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2024 йилнинг январь-июль ойларида жами 3,4 млн нафар ўзбекистонликлар туристик мақсадларда чет элга сафар қилгани ва Ўзбекистон фуқаролари энг кўп туристик мақсадларда Қирғизистонга борётгани хабар қилинган эди.