Ўзбекистон фуқароларининг Кореяга визасиз боришига йўл очиладими?

Жамият 43488
image

Ижтимоий тармоқларда ўзбекистонликлар учун Жанубий Кореяга боришда виза режими бекор бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Матбуот хизмати бу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмаслигини маълум қилди.

“Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги блогер ва интернет фаолларидан бундай асоссиз хабарларни тарқатмасликни сўрайди ва вазирлик логотиплари туширилган расмлардан фойдаланмасликни маслаҳат беради”, дейилган хабарда.

Маълумот учун, Ўзбекистон фуқаролари дунёнинг 59 давлатига визасиз саёҳат қилишлари мумкин. Бироқ, мамлакат Жанубий Корея билан визасиз саёҳат бўйича шартномалар тузмаган. Кореяга ишга бориш учун ўзбекистонликлардан виза ва UBT-EPS-Topik сертификати талаб қилинади.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 2310
Рейтинг: 3
t
×