Ўзбекистонликлар хорижда вафот этганлар учун пул йиғаётганлардан огоҳлантирилди
Жамият
−
10 Январь 12120 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда хорижда бўлиб турган вақтида вафот этган ўзбекистонликларнинг жасадларини қайтариш учун тармоқ фаоллари турли пластик карта рақамларига пул йиғиш акцияларини ўтказаётгани кузатилмоқда. Миграция агентлиги ушбу ҳолат бўйича огоҳлантириш билан чиқди.
Қайд этилишича, айрим ҳолатларда эски ёки нотўғри маълумотлар асосида одамларнинг ҳис-туйғуларидан фойдаланиб, фирибгарлик қилувчи шахслар кўпаймоқда.
“Бу каби хабарларни кўрсангиз, ҳеч қандай пул ўтказманг. Қонуний ва ишончли йўл – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигига мурожаат қилишдир”, дейилади хабарда.
Билдирилишича, агар Ўзбекистон фуқароси хорижда вафот этган бўлса, Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобига у ортга қайтарилади.
Live
Барчаси