Ўзбекистонликлар энг кўп қаерга саёҳат қилгани маълум бўлди
Жамият
−
28 Ноябрь 2022
17392Жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра, 4,4 миллион нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси туристик мақсадларда хорижга сафар қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Маълум бўлишича, ўзбекистонликлар турист сифатида энг кўп Қирғизистонга саёҳат қилган. Уларнинг сони 2151,8 минг нафарни ташкил этган.
Кейинги ўриндаги давлатлар кесими қуйидагича:
Қозоғистонга – 870,0 минг нафар
Тожикистонга – 615,2 минг нафар
Туркияга – 264,0 минг нафар
Россияга – 210,3 минг нафар
БААга – 98,0 минг нафар
Саудия Арабистонига – 54,7 минг нафар
Мисрга – 31,9 минг нафар
Жанубий Кореяга – 19,2 минг нафар
АҚШга – 13,9 минг нафар
Ҳиндистонга – 8,5 минг нафар
Грузияга – 7,8 минг нафар
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 19 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ички ва ташқи туризм салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирларига бағишланган йиғилишда Президент туризм соҳасидаги 6 та катта муаммога ечим кўрсатган эди.
Озода Чориева
LiveБарчаси