Ўзбекистонликлар энг кўп қаерга сафарга чиқяпти?
Жамият
−
03 Декабрь 6324 1 дақиқа
2025 йилнинг январь-октябрь ойларида қарийб 6,4 млн нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда чет элга сафар қилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда деярли 1,3 млн нафарга ёки 24,7 фоизга ошган. Жорий йилнинг дастлабки 10 ойида Ўзбекистон фуқаролар энг кўп Қирғиз Республикасига – 2,8 миллион нафар киши – сафар қилган. Қозоғистонга 1,2 миллион нафар, Тожикистонга эса 1,1 миллион нафар фуқаро борган. Шунингдек, Россияга 370,1 минг, Саудия Арабистонига 237,1 минг, Туркияга 230,8 минг киши сафар қилган.
БААга 114,1 минг, Мисрга 56,2 минг, Хитойга 39,6 минг ва Вьетнамга 32,8 минг нафар фуқаро ташриф буюрган. Бошқа давлатларга эса жами 204,1 минг нафар ўзбекистонликлар чиққан.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг январь-август ойларида қарийб 5,2 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилганди.