Ўзбекистонликлар энг кўп қаерга сафар қилаётгани маълум бўлди
Бу қизиқ
−
13 Октябрь 14961 1 дақиқа
Ўзбекистон фуқаролари энг кўп қайси давлатга саёҳат қилаётгани айтилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-август ойларида қарийб 5,2 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос дарвига нисбатан қарийб 1,1 млн нафарга (26,8 %) ошган.
Жорий йилнинг 8 ойида энг кўп ўзбекистонликлар борган давлатлар ҳамда уларнинг сони қуйидагича;
- Қирғиз Республикаси — 2,3 млн нафар;
- Қозоғистон — 956 минг нафар;
- Тожикистон — 887,9 минг нафар;
- Россия — 312,7 минг нафар;
- Туркия — 181,7 минг нафар;
- Саудия Арабистони — 165,7 минг нафар;
- БАА — 94,2 минг нафар;
- Миср — 45,4 минг нафар;
- Вьетнам — 28,5 минг нафар;
- Хитой — 27,6 минг нафар;
- Бошқа давлатлар — 162,4 минг нафар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонга энг кўп талабалар қайси давлатдан келаётгани маълум қилинган эди. Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида энг кўп талабалар Ўзбекистонга Ҳиндистондан (2 780 нафар) келган.
Бунёд Келдибоев