Ўзбекистонликлар байрам кунларини қандай ҳаво билан ўтказади?

Бу қизиқ

image

Жорий йилнинг 20, 21 ҳамда 22 март кунларида Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида илиқ об-ҳаво ҳарорати кузатилади. Баъзи жойларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди. 

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 20 мартда 15-20 даража илиқ, 21-22 март кунларида ҳаво 17-22 даражагача кўтарилади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 дараж илиқ, кундузи 20 мартда 17-22 даража илиқ, 21-22 март кунларида 20-25 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. 20 март кунида баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 21-22 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 20 мартда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ, 21-22 мартда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 20 мартда эрталаб ва кечаси баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 21-22 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 20 мартда 19-24 даража илиқ, 21-22 мартда 21-26 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. 20 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 21-22 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради. 20 март кунида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучаяди, момақалдироқ бўлиши мумкин. 21-22 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 20 мартда 5-10 даража илиқ, 21-22 мартда 8-13 даража илиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон ёмғир ҳаво

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг