Ўзбекистонликлар автомобиллар импортига қанча пул сарфлангани маълум бўлди

Жамият 3882
image

Жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонга 418,6 млн долларлик автомобиллар импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Ўтган 11 ой давомида машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари импоритининг умумий импортдаги улуши 37,6 фоизни ташкил қилган.

Қайд этилишича, аниқ соҳалар учун махсус мўлжалланган машиналарга 1,9 млрд доллар сарфланган. Автомобилларнинг эҳтиёт қисмлари учун 838,9 млн доллар тўланган.

Шунингдек, автомобиллар, асосан йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган автоуловлар (10 ва ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган транспорт воситаларидан ташқари) 418,6 млн долларга тушган. Саноат учун махсус бўлмаган машиналар ва уларнинг деталларига 1,6 млрд доллар сарфланган.

Электр алоқаси, овозни ёзиш ва эшиттириш аппаратуралари ва ускуналарига 460 млн доллар кетган бўлса, электр машиналари, аппаратлар, асбоблар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари 592 млн долларга тушган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 120
Рейтинг: 2.9
t
×